“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги чипталар учун реклама нархининг амал қилишини узайтирмоқда.

“Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги авиачипталар учун реклама нархининг амал қилиши 2015 йилнинг 30 ноябригача узайтирилади. Парвознинг нархи барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда бир томонга 18 еврони ташкил қилади”, дейилмоқда авиакомпания берган хабарда.

Ўзбекистон фуқаролари чипталарни Марказий банк курси бўйича сўмларда олишлари мумкин бўлади.