Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаро Марат Холиқов қалбаки гувоҳномалар тайёрлаб, улар ёрдамида одамларни алдаётгани аниқланиб, жазога тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Холиқов ўз ишида рўйхатларда қайд қилинмаган “Халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти” ва “Диёнта меҳр шафқат” МЧЖ номларидан фойдаланган. Жумладан, фуқаро Шавкат Ҳусановни алдаб, уни халқаро ташкилотга “назоратчи майор” лавозимига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини, у ерда Ҳусанов 300-400 доллар маош олишини айтган.

Бунга дастлаб ишонган Ҳусанов унга 100 доллар ва 200 минг сўм беришга кўнган. Аммо кейинроқ алданганини тушуниб, тегишли идораларга мурожаат қилган.
Холиқов Ҳусановдан келишилган пулларни олаётган пайтда қўлга олинди.