Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Афғонистоннинг Бадахшон, Тахор, Нангархар, Кунар ва Кобул вилоятида зилзила оқибатида зарар кўрганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисида фармон чиқарди.

Ҳужжатга кўра, саноат вазирлиги ҳамда “Туркманғаллаунумлари” давлат бирлашмасига Афғонистон Ислом Республикасига тегишли маҳсулотларга беғараз асосида гуманитар ёрдам тариқасида ўтказиш топширилган.

Шунингдек, автомобиль транспорти вазирлигига юқоридаги маҳсулотни қўшни мамлакат ҳудудига ўз ҳисобидан етказиб бериш топширилди.