“GM Uzbekistan” АЖнинг Хоразм филиалида 2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида 20 667 дона “Damas”, 1 315 дона — “Orlando” ва 356 дона “Labo” автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Бу ҳақда Хоразм вилоятини жорий йил 9 ойи давомидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2015 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурларини белгилашга бағишланган йиғилишида айтиб ўтилди.

“Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси” ОАЖ қошида “Damas” автомобили учун ўриндиқлар, ўртача ва кичик деталлар, бампер ва штамп деталлари ишлаб чиарувчи 10 та корхона фаолият олиб бормоқда”, — дейилади вилоят маъмурияти маълумотида.