Япония пойтахтида Tokyo Motor Show 44-автосалони очилди

Технология 28 Октябрь 2015 1666

Бугун, 28 октябрь куни Токио шаҳридаги Одайба сунъий оролида жойлашган Big Sight кўргазма залида Tokyo Motor Show 2015 44-автосалони очилди. Япония ва бошқа давлатларнинг 30дан ортиқ автомобилсоз компаниялари унда ўзларининг охирги ютуқларини тақдим қилади.

Айтилишича, Япониянинг асосий автогиганти Toyota Motor Corp автосалон чоғида янги спорт концепт-карини тақдим этилиши кутилмоқда. Машина Mazda Motor Corp’нинг MX-5 родстерига рақобатчи бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, компания ёқилғи унсурларида ҳаракатланувчи янги концепт-карини тақдим қилади. Honda Motor Co тақдим қиладиган NSX спорт машиналарининг янги прототипи эса, таъкидланишича, кўпроқ узоқ ўтмишда яратиладиган фантастик машиналарни эслатиб юборади.

Бундан ташқари, Mazda янги спорт автоси ва концепт-карни, Suzuki Motor Corp эса субкомпакт Ignis машинасини жамоатчиликка таништиради.

Кўпроқ янгиликлар