ПСЖ жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятини МЛСда давом эттиришни режалаштирмоқда.

L'Equipe нашрида ёзилишича, парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланадиган 34 ёшли футболчи ўзининг собиқ жамоадоши ва собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм томонидан тузиладиган жамоа аъзоси айланиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Бекҳэм Майамида «Манчестер Юнайтед»га ўхшаш жамоа тузишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Иброҳимович жорий мавсумда ПСЖ сафида 11 ўйинда иштирок этиб, 7та гол урди.