Златан Иброҳимович "Zlatan" атирини тақдим этди

Спорт 28 Октябрь 2015 1387

ПСЖ жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимович эркаклар учун ўз исми билан аталган янги атирни тақдим этди. Бу атирнинг тақдимоти Елисей майдонидаги Marionnaud дўконида ўтказилган.

Ушбу атир қора-кўк рангли идишда бўлиб, 53 евродан таклиф этилмоқда. Zlatan бренди остидаги пардоз маҳсулоти шу йилнинг июнида ҳам тақдим этилганди.

Маълумот учун, Златан Иброҳимович Парижга 2012 йилнинг ёзида "Милан"дан 20 млн евро эвазига келганди. У бу жамоа билан 3 марта кетма-кет Франция чемпиони, 3 мартадан Франция Кубоги ва Франция Суперкубоги соҳиби, шунингдек 2 марта Франция Лигаси кубоги соҳиби бўлишга эришган.

Шу йилнинг июнида португалиялик футболчи Криштиану Роналду CR7 (Cristiano Ronaldo 7) бренди остида атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар