Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг жорий йил тўққиз ойлик якунларига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 9 ойлик фаолияти давомида «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясида қурилиш ишларини жадаллаштиришга, «Мароқанд-Қарши» йўналишида электрлаштириш ишларини тўлиқ тугатиб, «Афросиёб» замонавий поезди харакатини йўлга қўйишга эришилди.

Шу билан биргаликда, «Қарши-Термиз», «Самарқанд-Бухоро» йўналишларида ҳам электрлаштириш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15,5 млн йўловчи ўз манзилларига етказилди. 262 млн доллар миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, «Ангрен-Поп» янги темир йўл линияси қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 2015 йил башорати 348,3 млн долларни ташкил этган бўлса, ҳисобот даврида 302,8 млн доллар маблағ ўзлаштирилиб, режа 108,0 фоизга бажарилди.

Шунингдек, жамият томонидан электрон чипталар сотиш хизмати жорий этилган бўлиб,бу ҳам бўлса йўловчилар учун яна бир қулайлик ва имкониятлар яратиб беради.