2015 йилнинг 9 ойида Фарғонадаги корхоналар 182 млн доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қилишди

Ўзбекистон 29 Октябрь 2015 1090

Фарғонада 2015 йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланишича, Фарғона вилоятида жорий йилнинг 9 ойида ҳудудий корхоналар томонидан 182 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қилинди.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилди. Унда асосий эътибор Президентимизнинг 2015 йил 16 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлари вазифалари ижросини таъминлашга қаратилди.

Ҳисобот даврида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 6,6 фоиз, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,4, чакана товар айланмаси 14,6, қурилиш-пудрат ишлари 11,6, хизмат кўрсатиш 17,4, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 6,8 фоиз ўсди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 1 минг 767 кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Мазкур соҳа субъектларига тижорат банклари томонидан 670 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнеснинг улуши 63,8 фоизга етди.

Саноат соҳасини ривожлантириш, корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш бўйича ҳисобот даврида умумий қиймати 150,7 миллиард сўмлик 541 лойиҳа амалга оширилди. Бандлик дастури доирасида 73 минг 682 янги иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари турини кенгайтириш, рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш дастури муҳим ўрин тутмоқда. Ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастури доирасида вилоятдаги 21 саноат корхонасида 29 лойиҳа амалга оширилди. Улар томонидан 36,5 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 208 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Фарғона вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов сўзга чиқди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар