Ангела Меркель Хитойга расмий сафарини бошлади

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1907

Германия канцлери Ангела Меркель ва ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян икки томонлама музокараларни бошлади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур ташриф Германия канцлерининг Хитойга саккизинчи расмий сафари ҳисобланади. Бу эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилганлигини англатади.

Меркелнинг сафари 30 октябрга қадар давом этади ва у ташриф доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиши режалаштирилган.

Аввалроқ Хитойдаги ГФР элчиси Михаэл Класус Global Times газетасига берган интервьюсида, музокаралар давомида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик, Хитой иқтисодиёти ҳолати, очиқликни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама этилишини айтиб ўтган. Шунингдек, халқаро миқёсдаги муаммолар, хусусан Суриядаги вазият, Украина масаласида ҳам муҳокамалар бўлиб ўтиши мумкин. Элчи Хитой томони Европадаги муҳожирлар муаммоси ҳақида қизиқиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар