Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи компанияси Huawei ўз маҳсулотларидаги дизайнни янада ривожлантириш учун Apple компаниясининг собиқ бадиий директори Эбигейл Бродини ёллади. Бу ҳақда компания маълумотига асосланиб, CNBC хабар бермоқда. У фойдаланувчилар билан тажриба алмашувчи бош дизайнер этиб сайланди.

Weibo микроблогида келтирилган компания маълумотига кўра, Броди Huawei маҳсулотларининг дизайн ишланмасига жавобгар бўлади. Маълумотда яна шу нарса келтириладики, Бродининг дизайнерлик студияси АҚШда жойлашади.

LinkedIn даги Бродининг профилида ёзилишича, у Apple компаниясида ўн йилдан ортиқроқ вақт давомида бадиий директор ва менежер бўлиб ишлаган, деб маълум қилмоқда CNBC. У биринчи iPhone ва iCloud булутли хизмати дизайни ишланмаларида иштирок этган.