Россия ва Эроннинг иштироки Суриядаги вазиятни ўзгартириб юборди, деб хабар қилмоқда РИА “Новости” АҚШ давлат департаменти маслаҳатчиси Томас Шэнноннинг маълумотига асосланиб.

“Россия ва Эроннинг иштироки Сурияда янги динамика пайдо қилди. Шу сабабдан ҳам АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ва Эрон ИШИД ва терроризмга қарши курашиши ҳамда Асаднинг ҳукумат тепасидан кетишига кўмаклашишига ишонч ҳосил қилиш зарур эканлигини таъкидлади”, — деди Шэннон.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Суриядаги инқирозни тартибга солиш учун АҚШ, Россия, Эрон, Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Қатар, Ливан, Европа Иттифоқи ва Франция ўртасида учрашув бўлиб ўтишини маълум қилган эди.