Аргентинадаги президентлик сайловларида мухолифатчи номзод Маурисио Макри етакчилигидаги "Республика таклифи" консерватив партияси сайловнинг биринчи туридан 3 кун ўтган вақтда олдинда бормоқда. Бу ҳақда Аргентинадаги Clarin ва Perfil нашрлари маълумотида айтилган.

Elypsis томонидан ўтказилган сўровномалар ва тадқиқотлар натижаларига кўра, иккинчи турда Макри учун сайловчиларнинг 48 фоизи овоз беришга тайёр. Даниэл Сциолини эса 37 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. 6 фоиз сайловчи "Ҳаммага қарши" вариантини танлаган, 9 фоиз сайловчидан сўровномага жавоб олинмаган.

Шунингдек, Gonzalez & Valladares томонидан ўтказилган сўровномага кўра ҳам, Макри 45,6 фоизга 41,5 фоиз кўринишида устунлик қилмоқда.

25 октябрь куни ўтказилган сайловда давомат 80,86 фоизни ташкил қилган, 97,19 фоиз бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганида, Сциоли учун 36,86 фоиз, Макри учун 34,33 фоиз овоз берилгани маълум бўлганди.

Иккинчи тур 2 ноябрь куни бўлиб ўтиши белгиланган.