Австралиянинг 2 ҳарбий кемаси кейинги ҳафта бошида ХХР билан ҳамкорликда Жанубий Хитой денгизида ўтказиладиган ҳарбий машғулотларда иштирок этади. Бу ҳақда 29 октябрь куни Австралия ҳарбий денгиз кучларидаги манбаларга таянган ҳолда Australian нашри хабар берди.

Бундай манёврларнинг ўтказилиши режалари жорий йилнинг бошида эълон қилинган эди. Аммо охирги кунларда АҚШ денгиздаги Спратли архипелагига USS Lassen эскадрилья мина ташувчисини юборганидан сўнг бу режа бекор қилиниши мумкинлиги айтилаётган эди.

Австралия мудофаа вазири Марис Пейн Вашингтоннинг қарорини қўллаб-қувватлаганига қарамай, Австралия бу ҳаракатларда иштирок этмаслигини ҳамда эски режалар бекор қилинмаслгини таъкидлади.