Будапештда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1363

20 октябрь куни Венгрия пойтахти Будапештда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес-семинар ўтказилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Венгрия Эксимбанки директори Габор Сёч тадбирдан мамнун бўлгани, кўплаб янги маълумотлар олгани ҳамда унинг икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга мўлжалланганини таъкидлаб ўтди.

“Айни пайтда биз Ўзбекистоннинг “Ҳамкорбанк”и билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Умид қиламизки, бизнинг молиявий институтимиз Ўзбекистон бозорига янада чуқурроқ кириб боради ҳамда икки томонлама алоқалар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади”, - таъкидлади у.

Кўпроқ янгиликлар