"Атлетико" жамоасининг франциялик ҳужумчиси Антуанн Гризманн "Челси"нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Daily Mail нашрида ёзилишича, лондонликлар жамоаси бу 24 ёшли футболчини трансфер қилишни биринчи галдаги мақсадга айлантиришган.

"Атлетико" Гризманн билан 2020 йилгача тузилган шартномага эга ва унинг трансфер суммасини 65 миллион евро қилиб белгилаган.

Қайд этилишича, 2016 йилнинг ёзида "Челси" "Атлетико"га Мадридга қайтишга қарши бўлмаган Диего Коста трансферини ўз ичига олган таклиф билан чиқади.

Қўшимча қилинишича, бу хабарларнинг пайдо бўлишига, "Челси" етакчиси Эден Азар жамоани тарк этиб, "Реал" ёки "Барселона"да ўйнаши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Бу йилги мавсумда Гризманн Мадрид клуби таркибида 12 ўйинда майдонга тушиб 6та гол урган.