АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўзининг 18-китоби – “Оқсаётган Америка” деб номланган асарида ўзининг инвестицион сезгиси билан мақтаниб ўтди. Трамп ўзи сотиб олган 45 та акциялар пакетидан 40 тасининг нархи “қисқа вақт ичида кескин ошиб кетганини” маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Бундай 89 фоизлик коэффициентни 2015 йилнинг апрелидан сентябригача АҚШнинг ҳеч қайси бир инвестицион фонди бундай муваффақиятни намойиш қила олмаган.

“Фонд бозори учун бундай қийин йилда у шундай юқори коэффициентга эга бўлган бўлса, унда у ўз эътиборини кўчмас мулкдан кўра акцияларга сармоя киритишга кўпроқ қаратиши керак”, деб кинояли гапириб ўтди Weatherstone Capital Management Inc. компаниясининг етакчи бошқарувчиси Майкл Болл.

Дональд Трампнинг сайлов штабида унинг инвестицион ютуқларига изоҳ беришдан бош тортишди.

2014 йил якунларига кўра, Forbes журнали Дональд Трампнинг давлатини 4,5 млрд долларга баҳолаган, бироқ Трамп президент лавозимига номзод бўлгач ўзининг активлари миқдорини ошкор қилди: унинг бойлиги 9,24 млрд долларга, қарзлари эса 503 млн долларга баҳоланмоқда.

Аввалроқ Трампнинг отаси ўғлининг тадбиркорлик фаолиятида “1 млн долларлик кичик кредит” билан ёрдам бергани маълум қилинганди.