Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари Беларуснинг 170 нафар фуқаросига қарши аввалроқ киритилган санкцияларнинг амал қилишини 4 ойга тўхтатдилар, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Бундан ташқари, санкциялар амал қилиши 3 та юридик шахсга нисбатан тўхтатилди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари Беларусь президенти Александр Лукашенкога қарши киритилган санкциялардан воз кечишган эди.

Беларусь раҳбари Европа билан муносабатлар тўлиқ нормаллашиб кетишига умид билдирмоқда.