Европарламент Европа Иттифоқи мамлакатларини Сноуденни таъқиб этишни тўхтатишга чақирди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1801

Европарламент Страсбургда ўтган Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари йиғилишида Эдвард Сноуденни таъқиб этувчи ҳар қандай ҳолатни ман этувчи резолюцияни тасдиқлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

Агентлик манбасининг маълум қилишича парламент аъзолари Евроиттифоқдан “Сноуденни таъқиб қилувчи ҳар қандай ҳолатдан қочиш, унинг муҳофазасини ташкил этиш, ўз навбатида, уни экстрадиция қилиш ёки учинчи мамлакат ихтиёрига топширишнинг олдини олиш кераклигини” сўрамоқда.

Бу — инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлигини информатор сифатида ҳимоя эта билган кишининг мақомини белгилаб беради, деб таъкидлаб ўтилган йиғилишда.

Кўпроқ янгиликлар