GoPro экшен-камералари ва уларга аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GoPro компанияси ўзи ишлаб чиқарган квадрокоптер ёрдамида ёзиб олинган видеороликни YouTube видеохостингида чоп этди.

Дрон ишлаб чиқарилганини компаниянинг бош ижрочи директори Ник Вудман тасдиқлади, бироқ ҳозирча бу қурилманинг на ташки кўриниши ва на техник кўрсаткичлари маълум эмас. Шуниси маълумки, дрон камерани барқарорлаштириш тизимига эга бўлиб, унинг анонси 2016 йилнинг биринчи ярмига режалаштирилган.

Видео 1440p кўрсатиш қобилиятига эга GoPro HERO4 камерасида олинди. Роликка берилган изоҳда суратга олишдан кейин ҳеч қандай дастурий барқарорлаштириш ўтказилмагани айтилган. “Бу ажойиб сифатдаги тасвирга мисол бўла олади ва биз бундай тасвирни бизнинг дронимиз ёрдамида олишимиз мумкин”, дейилмоқда компания хабарида.