Грецияда қирғоқлари яқинида қочқинлар қайиқлари ҳалокатга учраб, 5 бола чўкиб кетди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1224

28 октябрь куни Греция қирғоқлари яқинида қочқинларни олиб кетаётган 4та қайиқ ҳалокатга учради ва 5 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берган.

Шунингдек, бу ҳодиса туфайли яна икки киши ҳалок бўлган.

Қутқарув амалиётлари давомида 200дан ортиқ киши сувдан чиқариб олинган.

Бироз олдинроқ, Халқаро миграция ташкилоти 2015 йилнинг бошидан буён Европага Ўрта Ер денгизи орқали Яқин Шарқ ва Африкадан 704 минг 227 киши ўтгани ҳақида маълум қилганди. 3257 киши Европага ета олмасдан, сувга чўкиб кетган.

Қайд этилишича, Туркия ва Греция орасидаги ҳудуд доимий шамоллар туфайли кема ва қайиқлар ҳаракати учун хавфли ҳудуд ҳисобланади. 2015 йилнинг 10 ойида Греция ҳудудига жами 560 минг 683 нафар қочқин кириб келган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар