Индонезиядаги конда бахтсиз ҳодиса туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1342

Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятидаги кон шахтасида бахтсиз ҳодиса юз бериб, 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bangladesh Today газетасида хабар берилган.

"Қимматбаҳо рудалар олинадиган конда ўпирилиш юз бериб, Сумарта ороли ва Калимантан оролидан келган ноқонуний ишчилар вайроналар остида қолишган. Хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани туфайли юз берган ҳодиса туфайли бу кондаги ишчиларнинг 12 нафари ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлган", дейди маҳаллий полиция бошлиғи.

ОАВнинг маълум қилишича, маҳаллий маъмурият конни бир ой аввал ёпиб қўйганлигига қарамасдан, кончилар унда ноқонуний ишлашда давом этган.

Маълум қилинишича, Индонезияда кейинги ой ичида иккинчи марта олтин конларида бундай бахтсиз ҳодиса қайд этилмоқда. Бироз олдинроқ, Ғарбий Калимантан вилоятида юз берган шундай ҳодиса туфайли 18 киши ҳалок бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар