Керри Сурия инқирозини ҳал этишда АҚШ ва Россияда “умумий ёндашувлар” мавжудлигини айтди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1738

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг маълум қилишича, АҚШ ва Россияда Суриядаги инқирозни тартибга солиш учун “умумий ёндашув”лар бор. У бу ҳақда Яқин Шарқ масаласида Вашингтонда қилган чиқиши вақтида айтиб ўтган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Унинг таъкидлашича, “муносабатлардаги ҳозирги ҳолат сақланиб қолмаслиги керак”. Давлат котиби Суриядаги ИШИД терреорчилик гуруҳи жангариларини батамом йўқ қилиш ва Сурияда ягона ва дунёвий мамлакат қуриш лозимлигиги таъкидлаб ўтди.

Керри яна шуни қўшимча қилдики, Сурия халқи иродасига ўзлари истаган келажакдаги Сурия давлатини қуришга имкон бермоқ лозим. Унинг сўзларига кўра, у айнан мана шу масала юзасидан Сурия масаласида Венада ташкиллаштирилган учрашувга кетаётганини маълум қилган.

Кўпроқ янгиликлар