Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакили Абдулла ал-Муаллимий ушбу мамлакат бошчилик қилаётган Форс кўрфази араб давлатлари ҳарбий коалицияси “Чегарасиз шифокорлар”нинг Яманнинг Саъд вилоятидаги бўлинмасига зарба бермаганини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ бу ҳақда Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бергани эди.
“Коалиция авиацияси Саъдда ўша лаҳзада операция ўтказмаётган эди, - маълум қилди ал-Муаллимий. – Операциялар кетаётган энг яқин ҳудуд Саудия ва Яман чегарасида бўлиб, тилга олинган шифохонадан 40 км шимолда эди”.