Корейс офтальмологлари Фарғонада жарроҳлик амалиётлари ўтказади

Жамият 29 Октябрь 2015 1513

1-6 ноябрь кунлари Vision Care Service (Жанубий Корея) халқаро ташкилоти шифокорлари делегацияси Ўзбекистонга сафар қилади. Сафар «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда, деб хабар қилади «Туркистон-пресс» НАА.

Корейс шифокорлари Фарғона вилоят кўз касалликлари шифохонасида 800 дан ортиқ кишини тиббий кўрикдан ўтказади, шунингдек, 100 нафар беморнинг катарактасини олиб ташлаш ва кўз гавҳарини алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказади.

«Соғлом авлод учун» жамғармаси берган маълумотга кўра, бундан ташқари, ўзбек офтальмологлари учун маҳорат сабоқларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Жанубий Корея офтальмологлари илгари ҳам Ўзбекистон шаҳарларида шунга ўхшаш гуманитар акциялар ўтказган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар