Меркель: ХХР баҳсли ҳудудлар масаласини халқаро суд идоралари орқали ҳал қилиши керак

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1851

Германия канцлери Ангела Меркель Хитой Халқ Республикасига қилган ташрифи чоғида Хитой ҳукуматидан Жанубий-Хитой денгизи ҳудудидаги баҳсли ҳудудлар масаласини халқаро суд идоралари орқали ҳал қилишини сўради. Бу ҳақда РИА «Новости» «Рейтер» ахборот агентлиги берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

ХХР Жанубий-Хитой денгизи ҳудудидаги баъзи ҳудудлар бўйича Бруней, Малайзия, Вьетнам ва Филиппин билан келишмовчиликлари сақланиб қолган. Бошқа ҳудудлардаги бу каби муаммолар Хитойнинг Япония ва Жанубий Корея билан муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин. АҚШ минтақадаги давлатларни бир-бири билан кескин музокаралар олиб бормасликка ва келишган ҳолда иш кўришга чақирган.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни расмий Пекин рухсатисиз америкаликлар Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги, хитойликлар ўзларини деб ҳисоблайдиган Нангша оролига кириб борганини хабар қилган. ТИВ бу борада АҚШга Хитой суверенитети қоидаларига зид иш эканини таъкидлаб шикоят йўллаган.

Пентагон Жанубий Хитой денгизи ҳудудида олиб борилаётган операцияларни инкор этмаган ва келгусида ҳам бу иш давом эттирилишини таъкидламоқда. АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг сўзларига кўра, операция «яқин ҳафта ва ойда ташкиллаштирилади». АҚШ бу иш амалга оширилса халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинишини таъкидлаган.

Кўпроқ янгиликлар