Россия пойтахти Москва шаҳрида савдо марказларидан бирида юк ташувчи бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

“Ўзбекистон фуқароси ёнида ҳеч қандай зарур ҳужжатлар йўқ эди, барча маълумотлар базаси бўйича қидирилганидан сўнг у ўз ватанида ОИТСга чалингани сабабли қидирувга берилган фуқаро бўлиб чиқди”, - дейилади Россия оммавий ахборот воситалари хабарида.

Қўлга олинган шахс яқин кунларда Ўзбекистонга депортация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 113- моддасига биноан, бошқа шахсларга ОИВ/ОИСТ юқтиришга ҳаракат қилиш 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиш жазоси тайинланишига асос бўлади.