Мутко: Алишер Усмонов Евро-2016га чиққан Россия терма жамоасининг мукофот пулларини тўлаб беради

Спорт 29 Октябрь 2015 6021

USM Holdings раҳбари, миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ва футболчиларга Евро-2016 саралашидан муваффақиятли ўтганлик учун тўланадиган мукофот пулини тўлашда ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Россия спорт ишлари вазири ва Россия футбол иттифоқи раҳбари ҳисобланувчи Виталий Мутко маълум қилган.

"Биз ҳозир ҳеч кимдан қарздор эмасмиз. Бунинг учун жаноб Алишер Усмоновдан миннатдормиз. У Россия терма жамоасининг Евро-2016 турнирига йўл олгани учун бериладиган мукофот пуллари бўйича барча саволларни ҳал қилиб берди", дейди Мутко.

Унинг қайд этишича, терма жамоанинг Хорватияга қарши ўйини олдидан янги ҳомийлик шартномаси тузилади. Россия Хорватия билан 17 ноябрь куни ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Слуцкий шу йилнинг 7 августида Россия терма жамоасига Капеллонинг ўрнига бош мураббий сифатида тайинланганди. Унинг бошчилигида терма жамоа Евро-2016 саралашидаги 4та учрашувда кетма-кет ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда йўлланмани қўлга киритди.

Бироз олдинроқ, ОАВда Слуцкийга бу натижа учун 1 млн евро миқдорида мукофот берилиши ҳақида хабар қилинганди. Лекин кейинчалик бу маълумот инкор қилинган.

Қайд этиш керакки, Алишер Усмонов бундан аввал ҳам Россия футбол иттифоқига қарздорлик билан боғлиқ муаммоларни ёпишда ёрдам кўрсатиб келган.

Усмонов 2015 йилнинг февралида РФИга 400 млн рубль кредит берган эди.

Ёзда у Капеллонинг маошини тўлаш учун яна 300 млн рубль ажратган. Августда у РФИ учун берган ёрдам маблағлари ҳажми жами 1 млрд рублни ташкил этаётгани ҳақида айтганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар