"Ливерпуль” клубининг собиқ бош мураббийи Брендан Рожерс агар Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилса, “Челси”ни вақтинчалик бошқариши мумкин. Бу ҳақда Belfast Telegraph нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо илк бор ”Челси”га келган вақтларида Рожерс лондонликларнинг ўсмирлари ва ёшлари билан ишлаган.

Айтиш жоизки, яқиндагина Рожерс 3 йиллик фаолиятдан кейин “Ливерпуль” бош мураббийлиги лавозимидан озод этилганди.