АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда америкалик аскарлар билан бирга ҳарбий хизмат ўтаган шаҳзода Ҳаррига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.

“Мен жаноби олийга Афғонистонда Американинг ажойиб аскарлари билан бирга ўтаган хизмати юзасидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу икки давлат ўртасидаги яхши муносабатларни акс эттиради”, - деди у.