30 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи навбатдаги йирик мусобақа старт олади.

Икки кун давом этадиган турнирда ўзбекистонлик 7 нафар спортчи иштирок этади.

Улар орасида жароҳатдан тикланиб қайтган Ришод Собиров ва Яҳё Имомов ҳам бор. Таркиб қуйидагича:

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Ришод Собиров
-73 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Яҳё Имомов
-100 кг: Рамзиддин Саидов
+100 кг: Абдулло Тангриев
-70 кг: Гулноза Матниёзова