Ўзининг собиқ рафиқасини ёқиб юборган қозоғистонлик 18 йилга қамалди

Жамият 29 Октябрь 2015 2626

Қозоғистонда суд Канат Садуов исм-шарифли жиноятчига ўзининг собиқ хотинини ёқиб юборгани учун 18 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда ИА Новости-Казахстан хабар берган.

42 ёшли Садуов шу йилнинг 26 май кунида Остона шаҳридаги мактаб олдида, шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган собиқ рафиқаси, Светлана Дарменоваа ўт қўйиб юборганди. Аёл бир неча кундан сўнг вафот этган. Уларнинг 4 нафар фарзанди бўлган.

Канат Садуов собиқ полициячи ҳисобланади. У ажрашувдан кейин суд қарорига кўра, собиқ хотинига яқинлашиши мумкин эмасди.

Ушбу жиноятчини қидириш ишлари сентябрь ойигача олиб борилган ва у ўтган ойда қариндошиникида яширинган вақтда қўлга олинганди. Унга ЖКнинг 5 пункти, 2 қисм 99 моддаси бўйича ўта оғир турдаги қотиллик жинояти бўйича айблов қўйилган.

Марҳума ўқитувчининг синглиси Ойгул Дарменованинг маълумот беришича, опаси бу шахс билан 21 йил бирга яшаганди. У судда собиқ поччаси ўз опасини ажрашганидан кейин ҳам ҳар куни кузатиб, таъқиб юргани ҳақида маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар