Путин Москвада Саркози билан учрашувда унга сенсираб мурожаат қилди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 12163

Россия президенти Владимир Путин Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози билан Москвада учрашганда унга сенсираб мурожаат қилди.

“Мен сени кўрганимдан хурсандман, бир йил кўришмадик”, деб айтди Путин. Президент бу вақт ичида Европа, дунёда ҳамда Россия ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатларда кўп воқеалар бўлиб ўтганини таъкидлаб ўтди.

“Сени кўрганимдан ва сен билан бу муаммолар бўйича суҳбат қилиш имкониятига эга бўлишдан мамнунман”, деб айтди Путин Саркозига.

Россия президенти учрашув бошида Саркозининг Москва давлат халқаро муносабатлар университетининг (МДХМУ) фахрий доктори унвонини олгани билан табриклади. “Сизга энди қандай мурожаат қилиш керак – жаноб президентми ёки жаноб доктор?” деб мурожаат қилди Путин Саркозига кулимсираб. Россия президенти Саркозининг МДХМУдаги маърузаси “нафақат залда ўтирган тингловчиларга жиддий таъсир қилганини” таъкидлаб ўтди.

Саркози Путиннинг вазиятдан яхши хабардор эканлигини қайд қилиб ўтди. “Касбимиз шунақа”, деб айтди Путин кинояли тарзда.

29 октябрда Саркози МДХМУда маъруза ўқиди. Шу куннинг ўзида унга МДХМУ фахрий доктори унвони берилди. Университет ректори Анатолий Торкуновнинг айтишича, Саркози бу унвон билан ҳамкорлик ва Россия-Франция дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Кўпроқ янгиликлар