Қашқадарёда яна автомашина ўғирланди

Жамият 29 Октябрь 2015 3360

ИИВ матбуот хизмати навбатдаги машина олиб қочилиши содир бўлганлигидан хабар берди.

Айтилишича, Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Олим исмли киши ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, ўзига тегишли Nexia русумли автомашинасининг автотураргоҳдан ўғирлаб кетилганлигини хабар қилган.

Воқеа жойига етиб келган милициячилар зарур чораларни кўриб, “Тўсиб ушлаш” тадбирини амалга оширишди. Тез орада автомашинани олиб қочишда гумон қилиниб шу шаҳарда турувчи 4 йигит қўлга олинди.
Айни пайтда тергов давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар