Россия ҳарбий самолётлари АҚШ авиаташувчиси олдидан учиб ўтди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 4678

Маълум қилинишича, 27 октябрда Россиянинг узоқ масофаларга учувчи, кемаларга қарши иккита Ту-142 самолёти бир денгиз миляси (1,8 км) узоқлигида ва 150 метр баландликда АҚШнинг “Рональд Рейган” авиаташувчиси олдидан учиб ўтган. 

Воқеа кема Корея яримороли яқинида халқаро сувларда бўлганда юз берган, деб маълум қилди АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Еттинчи флоти вакилига иқтибос келтирган ҳолда АҚШ Қуролли кучларининг Stars and Stripes нашри.

Кема Корея яримороли яқинида режа бўйича манёврлар бажараётган бўлган. АҚШ ҳарбийлари учувчилар билан радиоалоқа орқали боғланмоқчи бўлган, бироқ ҳеч қандай жавоб олмаган.

Натижада кемадан тревога бўйича 4 та F/A-18 Super Hornet ҳарбий самолёти ҳавога кўтарилган.

Еттинчи флот вакили, лейтенант Лорен Коулнинг айтишича, АҚШ “халқаро сувлардаги барча операцияларни бошқа давлатларнинг ҳуқуқларига мос равишда ўтказиш ва хавф-хатарсиз ҳаракат қилиш кераклигидан” огоҳлантирмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар