Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қуролланишни назорат қилиш масалалари бўйича департаменти бошлиғи Михаил Ульянов Сурияда кимёвий қуролсизлантириш жараёни якунига етганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Барча кимёвий қурол-аслаҳалар Сурия ташқарисига олиб чиқилди. Умумий миқдордаги кимёвий қурол-аслаҳадан фақатгина бир фоизини йўқ қилиш қолди. Шу ишлар билан шуғулланаётган АҚШ фирмаси технологик муаммоларга дуч келди ва ҳали ишини тугатганича йўқ. Лекин Сурия ҳудуди кимёвий қурол-аслаҳалардан тозаланди”, дея хабар берди Ульянов.

Шу билан бирга дипломатнинг таъкидлашича, ИШИД террорчилари кимёвий қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш уқувларини эгаллаб олган. “Террорчилар томонидан Сурия ва Ироқ ҳудудида кимёвий қурол-аслаҳа қўллангани ҳақида кўпгина далиллар қайд қилинган”, деб айтди Ульянов.