Самарқандда локал қозонхоналар қурилади

Ўзбекистон 29 Октябрь 2015 2308

Самарқанд аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида марказлашган ҳолда иссиқ сув ва иссиқлик манбаи билан таъминлашда муаммолар юзага келаётгани сабабли кўп қаватли уйлар ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларида локал қозонхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Жумладан, шаҳарнинг Сартепа масканидаги бир қатор хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мазкур тизим асосида аҳолига иссиқлик манбаи етказиб бериш йўлга қўйилди.

«Ўтган йили "Қишлоқ қурилиш банк“нинг Самарқанд вилояти филиали ажратган кредит маблағи эвазига ширкатимиз хизмат кўрсатадиган 4та тўққиз қаватли уйни иссиқлик манбаи билан таъминлаш имконини берадиган қозонхона келтириб ўрнатдик», — деди «Шоҳжаҳон Шермадад» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Шерзод Омонов.

Унинг фикрича, ўтган мавсумда мазкур қозонхона орқали учта уйга иссиқлик манбаи етказиб берилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг билдиришича, мавсумга тайёргарлик юзасидан тасдиқланган манзилли дастур асосида шу пайтга қадар 300га яқин кўп қаватли уйнинг томи мукаммал ва жорий таъмирланди.

Шаҳар ҳудудидаги мавзелар ва маҳаллаларнинг 62 минг м2 ҳажмдаги ички йўлларига асфальт ётқизилди. Шунингдек, кўп қаватли уй-жойлар атрофидаги 61,61 минг м2 ички йўл ва йўлакларга бетон қопламаси ётқизилди.

Аҳолининг табиий газ ва электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида қарийб 5 километрлик газ тармоғи, 80 км электр тармоғи таъмирланди.

27-, 81- ва 112-мактабгача таълим муассасаларининг томи таъмирланди. Вилоят қон қуйиш маркази, кўз касалликлари шифохонаси ва 1-шаҳар болалар шифохонасидаги таъмирлаш ишларининг сўнгги босқичи давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар