Самарқандликлар: Номигагина берилаётган газ босимига на сув қайнайди, на овқат пишади

Жамият 29 Октябрь 2015 6429

Самарқанднинг “Зарафшон” газетаси сайтида “Коммунал хизматдаги узилишлар” номли мақола эълон қилинди.

Унда ёзилишича, октябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги анча совуқ келгани боис, таҳририятга коммунал хизматлар билан боғлиқ шикоят хатлари ёки бевосита мурожаатлар кела бошлаган.Уларнинг аксарияти бугун вилоятдаги хонадонларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминотида узилишлар содир бўлаётгани ҳақидадир.

“Тўғри, ҳар йили Президентимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз иқтисодий тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, мавсум давомида аҳоли хонадонларини сифатли коммунал хизматлар билан таъминлашнинг муҳим чоралари кўрилади. Аммо таъминот корхоналарининг «Ҳудуднинг дебитор қарздорлиги ошгани, қиш мавсуми келмагани учун босим пасайиб кетди ёки етарлича лимит ажратилмаяпти», деган баҳоналари, суюлтирилган газ ёки электр энергияси билан таъминлашдаги сусткашликлардан аҳоли азият чекаётганлигини ҳам унутмаслигимиз керак”, дейилади мақолада.

Газета табиий газ таъминоти билан боғлиқ айрим муаммоларга тўхталар экан, жумладан, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси жорий мавсумда вилоятдаги 870 дан ортиқ маҳалланинг 256 500 дан зиёд хонадонларига (газлашмаган аҳоли яшаш пунктларидаги хонадонлар ҳам шу ҳисобда) табиий газ етиб бормаслиги боис уларни суюлтирилган углеводородли газ билан таъминлашни режалаштиргани, бироқ корхона ҳисобида бор-йўғи 205 029 та маиший газ баллон борлиги қайд этилади. Яна 50 минг, ҳатто ундан ҳам кўп хонадонларга суюлтирилган газ етказиб беришда танқислик юзага келиши эҳтимоли йўқ эмас.

"Қарийб беш йилдан буён табиий газ танқислигидан азият чекиб келамиз.  Маҳалламизда 281 хонадон мавжуд бўлса, шуларнинг атиги 140 тасигагина газ баллон тарқатилади. Баъзан маиший баллонларни тўлдириб келиш ҳам 10-15 кунга чўзилиб кетяпти. Чунки 20-30 та баллон йиғилмаса, таъминот корхоналари келиб олиб кетишмайди, маҳалла биносида тураверади. Газ баллонларни ташишнинг техник қоидаларига амал қилинмайди. Устига-устак йўқ газ учун шаҳаргаз филиали назоратчилари томонидан маҳалладошларимизга 2 миллиондан 7 миллион сўмгача қарздорлик илинмоқда", – дейди Самарқанд шаҳар Зардўзлар маҳалласи оқсоқоли Тўлқин Аҳмаджонов.

"Кўпқаватли уйларда истиқомат қилаётган хонадонларда маиший газ баллонларидан ёки ўтиндан фойдаланиш мумкин эмаслиги учун уйимизни иситолмай ҳалакмиз. Хонадонларимизга номигагина берилаётган табиий газ босимига на овқат пишади, на чой қайнайди", – дейди Самарқанд шаҳар, Ботир Зокиров номидаги маҳалланинг 73-уйида истиқомат қилувчи Б.Муҳаммадиева.

Мақолада ёзилишича, ҳайрон қоладиган томони шундаки, вилоятдаги ресторан, бар, тўйхоналару ошхоналарда бундай танқисликлар кузатилмайди. Таомлар ўз вақтида пиширилиб тайёрланяпти, иссиқлик таъминоти ҳам етарли даражада. Автомашиналарга газ қуйиш шохобчаларида ҳам узилишлар содир бўлмайди. Аммо бугун аксарият аҳоли табиий газ етишмовчилигидан қийналаётганлиги бор гап.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар