Пекинда сайёҳлик гуруҳидан ажралиб қолган 73 ёшли хитойлик олти кун деганда яёв юриб, уйига қайтди, деб маълум қилмоқда The South China Morning Post.

Юй шарифига эга чол Пекин марказида жойлашган Тақиқланган шаҳарда экскурсияда бўлган. Шунда улар айланиб юрган ҳудудга кўплаб одам келади ва хитойлик ўз гуруҳини йўқотиб қўяди. Муаммо шундан бошланадики, у путунхуа бошқара олмас, Хитой расмий тилида гапиришни билмас, ўзи туғилиб ўсган Чжэцзян вилояти шевасида гапирарди. Уни эса ҳеч ким тушунмасди.

Юй ўз экскурсоводини топа олмаслигига кўзи етгач, қуёшни мўлжалга оладида, Пекиндан 1,5 минг километр узоқликда жойлашган она қишлоғи томонга, жануби-ғарбга қараб пиёда йўл олади.

Сайёҳат Тяньцзинь вилояти полицияси эркакни топгунига қадар олти кун давом этади. Маҳаллий ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, Юй қорни очганда таом сотиб олган, уйқуси келганда четроқ жойларга чиқиб ухлаган.


Турагентликда эса сайёҳлардан бири ғойиб бўлганлигини аниқлаб, унинг қариндошларига хабар беришди. Аммо Юйни топишнинг имкони бўлмайди. Чунки у мобиль телефон ишлатмасди-да. Бундан ташқари, Юйнинг ёнида шахсини тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжат ҳам бўлмаган.