Шаҳзода Ҳарри: Афғонистондаги уруш ҳаётимни ўзгартирди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 4346

Британиялик шаҳзода Ҳарри Афғонистондаги уруш ўз ҳаётида қандай ўзгаришлар содир этгани ҳақида гапириб ўтди. У бу ҳақида АҚШга сафари давомида, Виржиниядаги ҳарбий госпиталга борган вақтида сўзлаб берган.

"Мен 2 марта Афғонистонга сафар қилдим ва бу сафарлар ҳаётимда бурилиш паллалари бўлди. Урушдаги хотиралар ўчмас бўлиб муҳрланиб қолади", дейди шаҳзода.

У ўз ҳаётини уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиш, хайрия тадбирлари ўтказиш ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ишлайдиган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга бағишлашга қарор қилгани ҳақида таъкидлаб ўтган.

"Мен Афғонистонга биринчи сафаримдан қайтишда жангда оғир ярадор бўлган британиялик ҳарбий билан битта самолётда қайтдим. Бортда шунингдек, жанг вақтида ҳалок бўлган даниялик аскарнинг мурдаси ҳам бор эди. Ўшанда мен бундан кейин ҳарбийларнинг урушдан кейинги ҳаётида қадрсиз бўлмаслиги учун қайғуришга қарор қилгандим", дея қайд этади Ҳарри.

Шаҳзода Ҳарри АҚШга сафари давомида Барак Обама билан учрашган. У Оқ уй раҳбари билан келгуси йилнинг май ойида Флоридада ўтказилиши белгиланган «Забт этилмаганлар ўйини»ни муҳокама қилди. Унда жанг майдонларида яраланган фахрийлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг кичик ўғли – шаҳзода Ҳарри 2015 йил июнида ҳарбий хизматни тугатди. У профессионал ҳарбий бўлиб, нуфузли Сандхерст академиясида ўқиган ва пиёда қўшин капитани унвонига эга. Шаҳзода 2007−2008 йилларда ва 2012 йилда (5 ой давомида) Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда қатнашган. 2011 йили капитан унвонини олган. Сўнгги марта 2015 йил баҳорида Австралияда хизмат қилганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар