Шимолий Корея терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 6-тури доирасидаги Ўзбекистонган қарши ўйинни ўтказиш учун 9 ноябрда етиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти хабар берган.

КХДР терма жамоаси Тошкентга чартер рейс билан учиб, маҳаллий вақт билан соат 15:00да Ўзбекистон пойтахтига етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – КХДР ўйини 12 ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.

Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

6-тур олдидан Шимолий Корея терма жамоаси “H” гуруҳида 13 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса рақибларга нисбатан бир ўйин кам ўтказган бўлиб, 9 очко билан иккинчи ўринда боряпти.