Япониянинг бизнес нашри бўлмиш Nikkei Sony ва Toshiba компаниялари ўртасида CMOS оптик сенсорлари борасида музокаралар бўлиб ўтганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Slashgear.com.

Sony учун iPhone ва Galaxy S6 компаниялари томонидан ишлатиладиган ушбу сенсор мослама ҳар томонлама устувор ва даромадли ҳисобланади. Компания бу бозорда 40 фоизлик улушга эга ва ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш учун Toshiba бўлимларидан бирини сотиб олмоқчи. Компания ушбу йўналиш учун махсус Sony Semiconductor Solutions лойиҳасини тузди. Унга мувофиқ Япониянинг Оита шаҳрида жойлашган Toshiba заводи кўздан кечирилади.

Компания йил охирига қадар расмий шартнома имзолаб, 2016 йилнинг мартига қадар шартномани бажаришни режалаштирган.