Сурия ҳукумат қўшинлари ИШИДнинг Ҳалабдан 35 км жануби-ғарбдаги ас-Сафира шаҳрига уюштирган ҳужумини қайтардилар. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Ҳимояда иштирок этган зобитнинг сўзларига қараганда, жангарилар ёмон об-ҳаводан фойдаланиб шаҳарга ҳужум уюштиришган. Шу боис САР ҳарбий ҳаво кучлари уларга қарши авиацияни қўллай олмаган.

Эксперт Муҳаммад Камол Жафоннинг Al Mayadeen телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, ҳукумат қўшинлари тайёрланаётган ҳамла ҳақида олдиндан билишган. Жангариларнинг асосий мақсади Ҳалабдан Раққага элтадиган йўлдаги Қайрас ҳарбий аэродромини эгаллаш бўлган.