Сурияда ўз жонига қасд қилган аскарнинг отаси ўғлида бунинг аломатларини аниқламаганини айтмоқда

Жаҳон 29 Октябрь 2015 4230

Сурияда ҳарбий хизмат ўтаётган пайтда ўзини осиб қўйган россиялик аскар Вадим Костенконинг отаси Александр Костенко ўғлининг танасида осиш аломатларини аниқламаганини Reuters ахборот агентлиги билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Унинг танасида ўзини осганидан дарак берувчи излар йўқ. Прокуратура нима дейишини кўрамиз”, деб айтди аскарнинг отаси.

Сурияда хизмат ўтаётган 19 ёшли ҳарбийнинг ўлгани 27 октябрда маълум бўлган. Бу ҳақда РБК нашри хабар берган. Кейинроқ бу маълумотни аскарнинг яқинлари тасдиқлаган.

Аскар 28 октябрда она юрти – Краснодар ўлкасидаги Гречаная Балка хуторида дафн этилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, аскар ҳарбий кийимда, бўйни кийимининг ёқаси билан беркитилган ҳолда дафн этилган. Аскарнинг бурнида қон талаш жароҳати кўриниб турган.

Reuters билан яширинча суҳбатлашган зобитнинг айтишича, аскарнинг танасини сафдошлари аниқлаган ва “у ўз жонига қасд қилгани” кўриниб турган. Аскарнинг телефонида севгилисига 10 марта жавобсиз қолган қўнғироқни амалга оширгани аниқланган.

Россия Мудофаа вазирлиги шу кунинг ўзида аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади. Вазирликнинг тасдиқлашича, аскар шахсий сабаблар туфайли ўз жонига қасд қилган. Мудофаа вазирлиги аскарнинг телефонида аниқланган смс-хабарлар таҳлили асосида йигит севгилиси билан муносабатларига путур етгани сабаб ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хулосага келган. Бош ҳарбий прокуратура маълумотларига кўра, дастлабки текширувлар аскар ўзини осиб қўйганидан дарак бермоқда.

Аввалроқ марҳумниг ота-онаси ўғилларининг ўз жонига қасд қилганига ишонмасликларини айтишган.

Ўзини аскарнинг амакиси деб таништирган эркакнинг айтишича, йигитнинг жағи синган ва боши ёрилган ҳолда бўлган. “Бўйни ҳам синган, бадани киндигича ёрилган эди”, деб айтди эркак.

Бош ҳарбий прокуратура аскарнинг ўлими юзасидан текширув бошлади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар