Тожикистон ҳукумати тасдиқлаган қарорга кўра 2016-2020 йилларда тадбиркор аёллар фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган президентлик гранти таъсис этилди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, бу давр ичида жами 80та грант ажратилади.
Ҳар 20та грантнинг қиймати 40, 30, 20 ва 10 минг сомонийдан бўлади.