Тошкентда севган қизини алдаб, ундан қарийб 30 млн сўм олган ўсмир одам пичоқлагани учун қўлга олинди. Воқеа тафсилотларини “Ҳуқуқ” нашри келтирмоқда.

Айтилишича, 18 ёшли Ботир Қаюмов Малика исмли қиз билан гаплашиб юрган. У қизни турли йўллар билан алдаб, уни 28.77 млн сўмлик тилла буюмларни уйидан олиб чиқиб беришга кўндирган. Орадан бир муддат ўтиб, қизнинг 650 минг сўмлик қўл телефонини сўраб олиб, ушбу телефонни олиб қочиб кетган.

Бир ҳафтадан сўнг у маст ҳолда бир дўкон қоровули билан жанжаллашиб қолди. У қоровулни пичоқлаб, дўкондан 100 минг сўмлик маҳсулот ўғирлаб, воқеа жойини тарк этди.
Вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли қоровулнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Безори эса қўлга олиниб, барча жиноятлари юзасидан судга тортилди.