Туркияда қалбаки спритли ичимлик истеъмол қилишдан камида 6 нафар одам вафот этди

Жамият 29 Октябрь 2015 1103

Истанбулда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилгандан кейин камида 6 нафар одам вафот этди, деб хабар берди “Миллиёт” нашри.

Маълумотларга кўра, охирги кунларда шаҳар касалхоналарига 47 нафар киши заҳарланишдан шикоят қилиб мурожаат қилган. Бошқа турк ОАВ манбаларига кўра, вафот этганлар сони 10 нафарга етган.

Истанбул полицияси спиртли ичимликларни қалбакилаштириш, яъни айнан Туркия учун анис ўсимлигидан тайёрланадиган анъанавий ароқ – раки тайёрланишида метил спиртини ишлатганликда гумон қилинаётган 14 нафар одамни ҳибсга олди.

Кўпроқ янгиликлар