Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди

Ўзбекистон 29 Октябрь 2015 3948

27 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилишида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси “COSCOM” ҚК (Ucell), “Ўзбектелеком” АЖ (Узмобайл), “RWC” ҚК (Perfectum) ва “UNITEL” МЧЖ (Билайн) мобиль алоқа операторлари кўрсатадиган хизматлар сифатини таҳлил қилиб чиқди.

Таҳлилга кўра, ушбу мобиль алоқа операторлари Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича қоидабузарликларга йўл қўя бошлашган. Хусусан, кўрсатилувчи хизматлар сифати қонунчиликда ўрнатилган стандарт, қоида ва меъёрларга мувофиқ келиши таъминланмаяпти.

Шу сабабли, мобиль алоқа мижозларидан тушган шикоятлар таҳлили натижаларига кўра, ушбу мобиль алоқа операторларига мобиль алоқа сифатини қонунчиликдаги меъёрларга мувофиқ яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар