30 октябрь куни Сурия мавзусида Венада ўтадиган учрашувда БМТ бош котибининг вакили унинг Сурия бўйича элчиси Стаффан де Мистура бўлади. Бу ҳақда бугун Женевада эмиссарнинг матбуот котиби Жесси Чейхайн хабар қилди.

“БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура бош котибнинг Сурия бўйича Венада ўтадиган конференцияда вакили бўлади”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Сурия инқирозини бартараф қилиш бўйича музокараларга 10 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари ташриф буюриши мумкин. “Тўртлик” (АҚШ, Россия, Туркия, Саудия Арабистони) учрашуви 29 октябрь куни кечаси ўтказилади, қолган иштирокчилар музокараларга 30 октябрь куни қўшилади.