"Волгабурмаш" Ўзбекистон бозорида ўз улушини икки баравар оширади

Иқтисодиёт 29 Октябрь 2015 2073

Россиянинг "Волгабурмаш" корхонаси ушбу йилда Ўзбекистонга экспортини икки мартадан зиёдга оширмоқчи. Бу ҳақда корхона вакили Sputnik нашрига хабар берган.

Унинг сўзларига қараганда ҳар йил корхона Ўзбекистонга 4-5 миллион долларлик маҳсулот еткизиб беради. Келаси йилда ушбу кўрсаткични 10-15 миллион долларга еткизиш кўзда тутилган.

Корхона Ўзбекистонга углеводородлар қазиб олиш қудуқлари учун турли хил бурғулаш исканалари еткизиб беради. Ўтган йили 3,5 минг дона турли хил исканалар етказиб берилганди. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, республикадага “Ўзбекнефтгаз” корхоналарини асбоб-ускуна билан таъминлайдиган “Ўзташқинефтгаз” корхонаси билан бир неча йилдан бери амал қилаётган шартнома бор.

“Соҳанинг етакчи корхоналари бўлган – Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатлари билан алоқа ўрнатиш режалаштирилган. Бизнинг ускуналаримиз Хитойникига қараганда, бир қатор имтиёзларга эга, ўйлайманки, бу албатта ўзбекистонлик ҳамкорларни қизиқтиради,” – деди суҳбатдош.

Ўзбекистон бозорига чиқиш учун ҳозир жуда қулай вақт, чунки рублнинг қадри тушиб кетиши ва доллар нархи ошиши Россия маҳсулотларининг рақобатбардорлигини сезиларли даражада оширди. Бошқа мамлкакат маҳсулотларининг нархи ошган пайтда, бизнинг нархларимиз пасайди, деди компания вакили.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар